Қоя бўлсанг қоядек яша,
Адирларга нурама эркак!
Майли жон деб жонингни тўша,
Аёлдан пул сўрама эркак!
Яратгандан хуснини сўра,
Шеър ёзишга исмини сўра,
Ўлим сўра ўзингга жўра,
Аёлдан пул сўрама эркак!
Дунё бозор аравангни торт,
Ўз қопингни ўз елкангга орт,
Телпакни сот, чориғингни сот,
Аёлдан пул сўрама эркак!
Кимга оғир ботмасин ёмон,
Йигит моли ердадир хамон,
Миннат ўқи қўймайди омон,
Аёлдан пул сўрама эркак!