”Агар-да” (сўзи) борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Айтадиларки, «Агар ихтиёримиз ўзимизда бўлганида эди, бу ерларда ўлиб кетмаган бўлар эдик»...”. (Оли Имрон/154) Ва ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад), ўша ўзлари ўтириб олиб дўстлари ҳақида: «Агар бизнинг гапимизга кириб (жанг қилишдан бош тортганларида) ўлдирилмаган бўлар эдилар», дейдиган кимсаларга...”. (Оли Имрон/168). Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ўзинга фойдали бўлган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра. Ожизлик қилма. Агар сенга бирор нарса-(зарар) етса: агар бундай қилганимда шундай-шунда