Бутун дунёдаги мамлакатларда бу вирус таъсири турлича бўлаётган бўлса ҳам умумий тенденция бир хил.
Мамлакатлар чегаралари ёпилмоқда. Йўл ҳаракати тўхтади. "Дори-дармон"чилар катта пул топаяпти. Сайёҳлик агентликлари ёпилмоқда. Меҳмонхоналар ёпилмоқда. Ресторанлар ёпилмоқда. Чакана савдо тармоқлари ёпилмоқда. Мен "ёпиляпти" деганимда умуман "бозор" сабабларга кўра ёпилганлигини эмас, таг-туги билан ёпилишини айтмоқчиман, яъни уларнинг кўплари энди қайтиб очилмайди. Чунки яна очилишга руҳсат берилган вақтга келиб уларнинг захиралари тугаган бўлади ва у жойлар арзон нархларда сотилади.