Энг буюк сабр ва Айюб (а.с.) қиссаси.
Аллоҳ таоло ер юзидаги жамики инсоният учун
сабрда юксак намуна бўлган расули Айюб (а.с.) ни Шомдаги Хоррон
қавмига пайғамбар қилиб юборди. Айюб ибн Мус ибн Розих ибн Ъис
ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳиссаломдир. Бир киши Аллоҳдан нимаики сўраши мумкин бўлган бўлса, у зотга
барини мукаммал ҳолда берган эди. Хушбичим жусса, чиройли
чеҳрали, мол-дунёси ва ерлари ниҳоятда кўп бўлган, қўл остида
қуллари мўл, дўст-биродарлари ҳам жуда кўп, етти ўғил ва етти
қизлари бўлган ва шу билан бирга у зот пайғамбар эдилар. Ривоятларда айтилишича, шайтони лаин Аллоҳ таолога шундай
дебди:
«Агар мени Айюб каби эркалатиб қўйганингда эди, мен ҳам Сенга у
каби кўп бора шукрона