Қулоқ тутинг биродар айтай сизга хикоят,
Шояд буни эшитиб топгайдурсиз хидоят.
Улим келар тусатдан бир йигит барвақт улди,
Гунохлари бор экан қабри ғавғога тулди.
Йиллар утди орадан йигит қийналиб ётар,
Кутарилмас азоблар кундан кун булар баттар.
Аммо бир кун қабрга келди икки фаришта,
Зулмат босган бу қабр бирданига ёришди.
Фаришталар дедилар битди қабр азоби,
Энди сизга булмагай оллохимнинг ғазаби.
Бу совға сиз учун совға булсин муборак,
Бизларни келишимиз сизга жаннатдан дарак.
Йигит деди:
Малаклар сизлар шошиб келибсиз,
Лойиқмасман совғага сиз адашиб келибсиз.
Орзуларим куп эди улиб кетдим армонда,
Лойиқмасман совғага мени қилманг шарманда.
Ётавериб бир жойда ку