Дил аламга тўлганда,ғамлар туғён урганда, Ҳаёт мушти қалбимга муштла озор берганда. Дўст деганим ўйланмай, ортдан зарба берганда, Менга сабр берганинг паноҳингми Оллоҳим? Хиёнатдан зардоблар дилимга йиғилганда, Ишим орқага кетиб,омад юзин бурганда. Не қилсам ,хато топиб, душман хандон отганда, Менга сабр берганинг паноҳингми Оллоҳим? Ота-онам соғиниб дийдорин қўмсаганда, Мусофирда хижрондан фироқ ютиб юрганда. Бир сирдошни ахтариб, тонглар бедор отганда, Менга сабр берганинг паноҳингми Оллоҳим? Осмон қадар орзулар, қаро ерга кирганда, Юракни қат-қат алам, пичоқ билан тилганда, Додлар солиб йиғласам сабр косам тўлганда, Менга сабр берганинг паноҳингми Оллоҳим?