🔹Ризвон - Жаннат қўриқчиси. «Жаннат қўриқчиси-Ризвон исмли фариштадир. Бу хақда бир қанча хадисларда очиқ келтирилган» Ибн Касир (Ал-Бидоя ван-Ниҳоя, 1-том, 53 бет)
🔹Молик - жаҳаннам қўриқчиси. «Молик жаҳаннамни қўриқлайдиган фаришта бўлиб унга «Забония» деб аталадиган фаришталар бўйин сунишади, улар жаханнам аҳлиги жазолаш учун масъул қилинганлар.»
🔹Мункар - Савол жавоб фариштаси. «Мункар ва Накир - инсон вафотидан сўнг қабрда савол жавоб қиладилар.»
🔹Атид - инсонларнинг яхши амалларини ёзувчи фаришта. «Атид ва Роқиб- инсоннинг яхши ва ёмон амалларини ёзадиган фаришталар бўлиб, Атид инсоннинг яхши амалларини ёзади. Роқиб эса инсоннинг ёмон амалларини ёзади.»