Хаёт кўчасида адашган ёмон,
Хаёллар бузмасин хаёлингизни.
Келишдан бўлмасин кетиши осон,
Уйига к,айтарманг аёлингизни....!
Кўкда йиғламасин етмиш фаришта,
Гунохга ботманг хар к,адам хар ишда.
Узилмасин Худо боғлаган ришта,
Уйига к,айтарманг аёлингизни....!
Бошига ўраган рўмолин ечманг,
Юрагидан ок,к,ан ёшини ичманг,
Жонингиздан кечмай жонидан кечманг,
Уйига к,айтармaнг аёлингизни...!
Сочларини эрмак к,илманг шамолга,
Айланмасин гулдек умри заволга.
Сиздан мехр керак халос аёлга,
Уйига к,айтарманг аёлингизни....!
Тош отиб синдирманг тош ойнасини,
Бахтидан безатинг кошонасини,
Шўр экан демасин пешонасини,
Уйига к,айтарманг аёлингизни..!
Она Y ўғлингиз, ой к,изингизга,
К,ачон тик к,араган