КЕЧИРИНГ ГЎЗАЛЛАР
Ер айланиб замонлар ўтди,
Хамма ишим Ҳудодан қайтди,
Олий Ҳакам Ўз Сўзин Айтди,
Гўзални йиғлатиб баҳтли бўлмадим.
Ишончли ваъдалар, гўшанга эди,
Қомади чиройли, ўшанга эди,
Унга эришгунча, ошёнда эди,
Гўзални йиғлатиб баҳтли бўлмадим.
Муҳаббат ўтгунчи, меҳр абадий,
Менга нима бўлди, ўзим билмадим.
Санамжон кўринди, шунчаки оддий,
Гўзални йиғлатиб баҳтли бўлмадим.
Ёшмиз дедик, ёшлик ўтгунча,
Ўз жойида турганди ғунча,
Эй воҳ, очилмади кўзлар қайтгунча,
Гўзални йиғлатиб баҳтли бўлмадим.
Яҳши дедик, дилдан қон оқса,
Бир кечага кўнглимга ёқса,
Кейин майли, боқса, боқмаса,
Гўзални йиғлатиб баҳтли бўлмадим.
Маҳаллада гап-сўз кўпайди,
Қулоқ солдим