Қулоқ тутгин биродар айтай сенга ҳикоят,
Шояд буни эшитиб топгайдирсан ҳидоят.
Ўлим келиб тўсатдан бир йигит барвақт ўлди,
Гуноҳлари кўп экан қабри оташга тўлди.
Йиллар ўтди орадан йигит қийноқда ётар,
Кўтарилмас азоблар кундан кун бўлар баттар.
Аммо бир кун қабрга келди икки фаришта,
Зулмат босган бу қабр бирданига ёришди...
Фаришталар дедилар: "Битди қабр азоби,
Энди сизга бўлмагай Аллоҳнинг хеч ғазаби.
Бу совғалар сиз учун бўлсин сизга муборак,
Бизларнинг келишимиз сизга жаннатдан дарак".
Йигит деди:"Малаклар сизлар шошиб қолибсиз,
Лойиқмасман совғага сиз адашиб келибсиз...
Орзуларим кўп эди ўлиб кетдим армонда,
Лойиқмасман совғага қилманг мени шарманда.
Ёт