ЧАРЧАДИМ/ Бокдим дунё фирибгар, хар кадамда хийлалар. Бойликка оч кузлару, тошдек котган дийдалар. Баъзиларда йук иймон, на виждон бор кийналар. Узин рахмон билгувчи, шайтонлардан чарчадим. Салом берсанг куркди деб, ортингдан тош отарлар. Билиб-билмай сирингни, миш-миш килиб сотарлар. Ошга айтсанг,юзи йук, келар катор,каторлар. Чин дустингман деб турган, ёлгонлардан чарчадим. Бор боласин той атаб, эшак булиб миндирган. Бор кунглини олай деб, эр гурурин синдирган. Зур гапирса фарки йук, бошин эгиб жим турган. Асли сиртлон,никоби арслонлардан чарчадим. Уларга пул Худодир, пулни Худо дейдилар. Фойда билса итни хам, куй деб суйиб ейдилар. Минг насихат фойдасиз,