... Юрак юрагимдан соғиндим сизни,
Тўйиб тўйиб қучгим келяпти...
Сиз ҳам соғиндизми айтингчи бизни,
Росулуллоҳ сизни кўргим келяпти...
... Хаёт йўлларингиз барчага ибрат,
Айтган сўзлариздан олдим насиҳат,
Отамни кўрмасам майлику фақат,
Росулуллоҳ сизни кўргим келяпти...
... Насиб бўлмади эҳ дунёда кўрмоқ,
Ҳизматга шай бўлиб ёнизда турмоқ,
Дунёнинг зийнати керакмас бироқ,
Росулуллоҳ сизни кўргим келяпти...
... Асри саодатда бўлсам қанийди,
Асхоби киромни кўрсам қанийди,
Узоқдан бир бора бўлса ҳам майли,
Росулуллоҳ сизни кўргим келяпти...
... Тушимга киради шайтонваччалар,
Гоҳида мунофиқ шум айғоқчилар,
Нега сиз кирмайсиз кутам кечалар,
Рос