Умрингни шамдай эриб тугатма. Яшаб қолишга улгур!Аллоҳни, ватанингни, ота- онангни, оилангни,фарзандингни, рафиқангни севишингни бот-бот айт!Қанчалар қаттиқ севишингни билдир! Яратган берганинъомларни татиб кўр: ақл, ҳислар, юрак...ухлама! Ухлабқолма! Ҳали бунисига ҳам улгурасан...тинч ухлашгаулгурасан! Яша! ...ҳаётни, аллоҳ тақдирингга битганларинибори билан севиб-севиб яша...балки, шунда ҳақиқийбахтни туярсан? Шукринг яна бир ҳижжа ошар? Бировгагўр қазигунча, ўз гуноҳларингга тавба қилишга улгур! Қўй,ғийбату дашномларни, ҳойу ҳавас бойликларни...берганигашукур, йўғига сабр қилиб, итоат қилиб яша...шундабиларсан, ҳаёт завқини! Яша! Ҳалол, пок, иймонинг вавиждонингни энг яқин дўст билиб яша!