6) ТУНГИ НАМОЗ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги (таҳажжуд) намозларида баъзан қисқа, баъзан узун қироат қилар, баъзида эса ўта узоқ қироат қилар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқидим. Қиёмда шунча узоқ турдиларки, ҳатто бир ёмон ишга қўл уришимга оз қолди.» «Нима ишга?» деб сўралганда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни шу ҳолда қўйиб, ўтириб олсамми, деб қолдим» дедилар.
Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқидим. «Бақара»ни бошладилар. Юз оятда рукуъ қиладилар, деб ўйладим, ундан ўтиб кетдилар. Ҳаммасини икки ракъатда