#Ибратли_ҳикоят Бир қишлоқда кекса одам бор экан. Жуда қашшоқмишу, лекин Қирол ҳам унга ҳасад қилармиш. Фақир кексанинг тилларда достон бўлган оппоқ оти бор экан. Қирол шу отга эгалик қилиш учун чолга хазинасининг ярмини таклиф қилибди, аммо қария унамабди. – Бу от мен учун фақат улов, жонивор эмас, дўст каби. Инсон дўстини ҳам сотадими? – дермиш доим. Бир куни эрталаб уйғонишса от йўқмиш. Бутун қишлоқдагилар қариянинг уйига тўпланишибди. “Эй, эсипаст чол, бу отни сенга қўйиб беришмасди. Ўғирлашлари аниқ эди. Ундан кўра Қиролга сотсанг умрингнинг охиригача шоҳона ҳаёт кечирардинг. Энди на пулинг бор, на отинг” деб чолни масхара қилишибди. Қария эса хотиржам қўл силкибди: – Қарор беришг