#Hikmat Бир куни Бойлик, Илм ва Ор-номус учрашиб қолишди. Бойлик айтди: - Агар мен йўқолиб қолсам, саройда бўламан. Илм айтди: - Агар мен йўқолиб қолсам, масжид ва мадрасалардан изланглар, ўша ерда бўламан. - Агар мен йўқолиб қолсам, - деди Ор-номус, - излаб ўтирманглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар.