Сайдинг қўябер, сайёд, сайёра экан мендек,
Ол домини бўйнидин, бечора экан мендек,
Ўз ёрини топмасдан овора экан мендек,
Иқболи нигун, бахти ҳам қаро экан мендек,
Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек,
Куйган жигари бағри садпора экан мендек.
Бечорага зулм айлаб, қўл-бўйнини боғлабсан,
Ҳар сори чекиб-судраб, ўлдиргали чоғлабсен,
Кўксини жафо бирла лола каби доғлабсен,
Сот менга, агар қасдинг олғувчи сўроғлабсан,
Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек,
Куйган жигари бағри садпора экан мендек.