Она юрагимда симиллар оғриқ,Ҳаёт гирдобида беряпти жон.Доим яхшиликни истадим бироқ,Афсус жажжи қалбда лахта-лахта қон.Эзгу туйғуларим бўлмоқда барбод,Асли соф юракка тушмоқда доғлар.Инсофу виждоннинг бозори касод,Она бу яшашда қолмайди соғлар.Она қадр нима етмади ақлим,Ўзингни дўстингга қилмоқми фидо?Кулдириб-кулдириб, ўлдириб секин,Бегуноҳ сўфидай турмоқми сипо.Чиркин бу ҳаётдан чарчадим она,Англадим сўзларим келмоқда малол.Бебош ўғлингиздан ранжиманг яна,Беғубор сўзларим йўқотдим беҳол.Не қилай калтаклар синса бошимда,Бунда дардларимни кимгаям айтай.Афсус шундай чоғда йўқсиз қошимда,Тилагим — абадий сиз томон қайтай.Манман кимсалардан зерикдим, толдим,Онгим сарфлаяпман ҳуда-беҳуда.Бунда ў