. САФАР НАМОЗИ ҲАҚИДА.... . ҚАСР НАМОЗИ ВА УНИНГ МАСОФАСИ . Аллоҳ таоло: «Қачонки Ер юзида сафар қилсангиз, сизларга намозни қаср қилишингизда гуноҳ йўқдир», деган . (Нисо: 101).
Шарҳ: Ушбу ояти карима ила Аллоҳ таоло сафарда намозни қаср қилиб, тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъат қилиб, ўқишни шариатга киритган. Чунки сафарнинг ўзига яраша қийинчиликлари ва машаққатлари бўлади. Сафардаги кишиларга ўшаларни енгиллаштириш учун Аллоҳ таоло меҳрибонлик қилиб тўрт ракъатли намозларнинг ярмини қисқартириб енгиллик бер-ган. Бу Аллоҳ таолонинг дини Ислом осонлик дини эканини кўрсатади. Шу билан бир вақтда намознинг нақадар аҳамиятли ибодат эканини ҳам кўрсатади. Аллоҳ таоло сафарга алоҳи