Ўзбекистон ростдан ҳам мустақилми? 1991 йил, 1–сентябр. Шу куни Ўзбекистон ўзини «мустакил» давлат деб эълон қилди. Ўзбек халқи бу ходисани жуда оддий, «ие ха, мустақил бўлибмизда» қабилида қарши олди, чунки бу мустақилликнинг хеч қандай қиймати йўқ эди. Сабаби, ўзи шундай ҳам парчаланиб кетаётган собиқ иттифоқнинг саноқли кунлари қолаётганлиги кундай равшан, ўз кунини ўзи кўраётган халқнинг хукуматдаги ўзгаришлар билан унчалик иши йўқ эди, худди хозиргидек. Аслини олганда, Ўзбекистон хеч қандай мустақилликка эришган эмас. Чунки 70 йил давомида уни мустамлака қилиб келган дахрий тузумни ифодаловчи Совет Иттифоқининг социализм мабдаси ўрнига, кофир Ғарбнинг бошқа куфр низомини татбиқ қилувчи