Лига 1. «Монако» яна ғалаба қозонди, бу сафар «Лион» мағлуб этилди
Франция биринчи дивизионида 26-турга якун ясалди. Якшанба кунги баҳслар орасида «Монако» 3-ўриндаги «Лион»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратгани энг эътиборга молик воқелик бўлди. Бир ой аввал Леонарду Жардимни бош мураббий лавозимига қайтарган князлик клуби февралдаги тўртта ўйиндан учтасида ғалаба, биттасида дуранг қайд этди. Кечаги ғалабадан сўнг жамоа 15-ўринда қолган бўлса-да, «Тулуза» билан орадаги фарқни 3 очкога қисқартирди. «Монако» кейинги турни 2 март куни «Анжер» майдонида ўтказади. Бир кун ўтиб, охирги учта ўйиндан иккитасида ютқазган «Лион» эса «Тулуза»ни қабул қилади. Франция чемпионати 26-тур, 24 февраль Мона