Маккада газлама сотувчининг олидида тўхтаб, кийим сотиб олмоқчи бўлдим. Тужжор тинмай мақтаб, қасам ичарди. Ундан олмадим. Бундайлардан сотиб олмаган маъқул, деб ўйладим. Бошқасидан олдим. Орадан икки йил ўтди. Яна ўша тужжорнинг олдида тўхтадим. Мақдамасди. Қасам ичмасди. Ундан:
- Бир неча йил илгари сизнинг олдингизга келганмидим? - деб сўрадим.
- Ҳа, - деди.
- Сизни бунчалик ўзгартирган нарса нима? Мақтамаяпсиз? Қасам ичмаяпсиз? - дедим.
- Менинг аёлим бор эди. Кам олиб келсам ҳам, кўп олиб келсам ҳам, оз ҳисобларди. Аллоҳнинг менга раҳми келди. У ўлди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Бозорга кетмоқчи бўлганимда, кийимнинг ёқасидан ушлаб:
- Эй фалончининг ўғли, Аллоҳдан қўрқинг. Бизга