Ота-онага оқ бўлиш ва улардан алоқани узиш энг катта гуноҳлардан
_________________
.
Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга энг катта гуноҳларни айтиб берайми?» деб уч бор такрорладилар. Биз: «Ҳа, ё Расулуллоҳ», дедик. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар, ёнбошлаб ётган эдилар, ўтириб олдилар ва: «Огоҳ бўлингиз, ёлғон сўзлаш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар. Шундай деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Кошки сукут қилсалар» деб қолдик.
(Муттафақун алайҳ).
.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳ таоло халқларни яратиб, фориғ бўлгач, қари