"АЙОЛИНГИЗ НЕГА РУ'МОЛДА" Кунларнинг бирида икки ёш автобусга чиқишди. Улар чамаси 25-30 ёшлардаги йигит ва унинг рафиқаси. Бу жуфтлик шаҳардаги бошқа эр- хотинларга ҳеч ўхшамайди. Бир-бирига жуда меҳрибон, айниқса, эрнинг хотинига бўлган меҳр- муҳаббати унинг кўзларида намоён эди. Аёл ҳам хўшрўйгина эди. Ёзнинг айнан жазирама иссиғига қарамай, ёш жувон бошига рўмол ўраган. Автобусдаги йўловчилардан бири улар томонга қайрилиб қаради ва аста сўз қотди: -«Яхши йигит!» Гапирган одам тахминан 40 ёшларда, кўринишидан бирор бир олийгоҳ ўқитувчиси, зиёлига ўхшаб турибди. -Менга гапиряпсизми? - cўради ҳалиги йигит. - Ҳа, сизга, -жавоб берди эркак. - Эшитаман, - мулойимлик билан мурожаат этди йигит.