Шундай диндорлардан бири Хусрав Олтинбошоқ Афёндаги қамоқхонага олиб кирилди... Олтмишдан ортиқ энг оғир жиноятчилар бўлган камерага қўйилди. Мақсад шу ердаги бирорта маҳбус уни ЎЛДИРИБ юборса...
... У ердаги маҳбусларнинг қамоқ муддатининг энг енгили 50 йил. Хусрав хонага кириб салом берди. Аммо саломга ҳеч ким алик олмади... Бир чеккага бориб жимгина ўтирди. Камера ўта совуқ ва зах эди. Деразаларнинг ойналари уч ммгача яхлаб ётибди... Хусравга ётиш учун тўшак ҳам берилмаган. Маҳбуслар унга ЭЪТИБОР ҳам беришмади....