Савол: Таровиҳ намози неча ракат? Уни жамоат билан ўқиш керакми?
Жавоб: Жаноби пайғамбаримиз 3-4 кун таровиҳ намозини жамоат билан ўқитдилар. Кейин уйларидан чиқмадилар. Сабаби сўралганида “Таровиҳ намози сизларга фарз бўлиб қолишидан қўрққаним учун уйдан чиқмадим” деб марҳамат қилдилар.(Бухорий)
"Таровиҳнинг 20 ракат бўлиши ва жамоат билан ўқилиши ҳадиси шарифда билдирилган. Суннат эканлиги ижмо билан собитдир." (Мароқил-фалоҳ шарҳи)
Муҳтарам пайғамбаримиз таровиҳни 8, 12 ва 20 ракат қилиб ҳам ўқиганлар. Ибни Аббос ҳазратлари айтадики: "Расулуллоҳ хуфтондан кейин 20 ракат намоз ўқиганларидан сўнг “Рамазонда 20 ракат таровиҳ намози ўқиган кишининг йигирма минг гуноҳи авф қилинади” деб мар