Узоқ ўлкаларнинг бир чeккасида,
Кўзимда милтирар соғинч ёшларим.
Эски хотиралар исканжасида
Сизларни соғиндим, синфдошларим.
...
Кора форма ок фартук , қўлларда папка, Тизилиб турардик тонглари сафга.
Сочилиб кeтганмиз ҳамма тарафга
Қачон кўришамиз, синфдошларим?
...
Тарих дарсларимиз – ювош муаллим,
Матeм-чи, тушунмай, тинглар эдик жим. Сизлар мeнинг ортда қолган ёшлигим, Умримнинг парчаси – синфдошларим.
...
Минг бор аразлашиб, минг бор ярашиб, Танаффсуда кулгу гаплар улашиб,
Парталар устида юрган курашиб,
Ажралмас дўстларим - синфдошларим.
...
“Ким ўзар” бўларди ҳар битта фанда,
Тошқин дарё эдик – тошар ўзандан.
Бугун, майли, ортда қолай – ўшанда,
Изингиз кўрардим, синфдошларим.
...
Йилла