Мехризни изларман сарсон саргардон,
Топганим озору топганим алам,
Кай бир кўргуликка дош берсин бу жон,
Юрагим қонига ботирдим қалам,
''Мен йиғлаб ёзайин, Сиз кулиб ўқинг!".
К,анча деб сўранг сиз ғурурим тоғин,
Мингта армон бўлсин енгиб бораман,
Куксимга яшириб хижронни доғин,
Соғинч чангалида бағри пораман...
"Мен йиғлаб ёзайин, Сиз кулиб ўқинг!"
Изламанг мех,рни ердан бехуда,
Мурувват кутмоқлик ёрдан бехуда,
Куй кутмоқ узилган тордан бехуда,
"Мен йиғлаб ёзайин, сиз кулиб ўқинг"
Васли ишқ эдику ёзганим бори,
Кўнгилни куйдирган эди хумори,
Фарахшон хаёлда Дил беқарори..
"Мен йиғлаб ёзайин сиз кулиб ўқинг!