Абу Яъло Маъқал ибн Ясордан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бошқа ривоятда: «Бошлиқ ўз қўл остидагиларга жонкуярлик қилмаган ҳолда ўлса, жаннат ҳидини ҳидламайди», дейилган.
Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Қайси бир амир мусулмонлар ишида бошлиқ бўлсаю, уларга жонкуяр ва хайрихоҳ бўлмаса, улар билан бирга жаннатга кирмайди», дейилган.