481/2. Муоз ибн Зуҳра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилсалар: «Аллоҳумма лака сумту ва ъала ризқика афторту», деб айтардилар». (Маъноси: Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим.) Абу Довуд мурсал ҳолатда ривоят қилганлар. (Ал-Азкор)
- - -
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики, ифторни тез қилар эканлар, кишилар яхшиликда бўлурлар», – дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
- - -
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб еса ёки ичса, рўзасини батамом қилсин. Уни Аллоҳ таомлантирибди ва с