Похоже, что вы злоупотребляли этой функцией. Она для вас теперь временно заблокирована.Если вы считаете, что эти материалы не нарушают наши Нормы сообщества, сообщите нам об этом .
Уй-жой низолари – бу низоларнинг алоҳида бир тури булиб, уй-жой ҳуқуқий муносабат субъектлари, яъни фуқаролар ва юридик шахслар ўртасида уй-жой ҳуқуқи ва манфаатлари, яъни турар жойдан фойдаланиш, эгалик қилиш ва тасарруф этиш бўйича бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш заруриятидир. Уй-жой низоларининг алоҳида бир кўриниши мисолида оладиган бўлсак, масалан, кўчириш тўғрисидаги низони олайлик. Кўчириш 3 хил шаклда амалга оширилади: 1) бошқа обод турар жой берган ҳолда кўчириш; 2) бошқа турар жой берган ҳолда кўчириш; 3) бошқа турар жой бермасдан кўчириш. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 71-моддасига кўра бошқа обод турар жой берган ҳолда кўчириш учун асослар қуйидагилардан иборат: