Бир куни шомдан кейин кўчада тоза ҳавода сайр қилиб юриб, маҳалладош йигит билан танишиб қолдим. Мириқиб суҳбатлашдик. Орадан бир неча кун ўтиб, яна учрашганимизда у қувончини яширолмай деди:
– Отахон, яқинда уйланмоқчиман!
– Яхши, табриклайман! – дедим ва сўрадим:
– Бўлғуси келиннинг исми ким?
– Гулчеҳра.
– Исми чиройли экан, бирон жойда ўқийдими ёки ишлайдими?
– Йўқ, бозорда тирикчилик қилади.
– Сиз ишлайсизми?
– Отахон, ҳозирча бекорчиман, – деди у.
– Унда у қиз сизга турмушга чиқишга қандай рози бўлди?
– Биз уч-тўрт марта учрашдик. Мен ишламаслигимни баҳона қилса керак, деб тўйдан гап очишга тортиндим. Бироқ бир сафар учрашганимизда ўзи гап очиб қолди ва: «Сиз қўрқманг, сизни ўзим боқвол