Бу сўзларни Ибн Ҳазм (Аллоҳ раҳмат қилсин) минг йил олдин ёзиб қолдирган. Бу сўзлар ҳашаматли уйлари, мошиналару фарзандлари, овқатларини ва ундан бошқа даб-дабаларни тасвирга олиб тарқатишга мубтало бўлган инсонлар учун фойда бериб қолар. Имом Ибн Ҳазм Андалусий (Аллоҳ раҳмат қилсин) шундай дейдилар: «Ҳашаматли дунё матоҳларига эга бўлган қанчалаган инсонларни кўрдик, улар кўз тегиш, ҳасадчининг ҳасади ва ғанимларининг хийлалари қурбонига айланишди. Сиз айнан шу ҳолатга тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг чунки бу— зарарнинг ўзгинасидир. Сизга бунинг ҳеч қандай фойдаси йўқ». ("Ал-ахлоқ ва сияр фи мудавот ан-нуфус") 📡Каналимиз линки: 👇🏼 http://t.me/SodiqMuhammadjon