Абу Хурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб айтганлар: «Рўза (тутмоқлик) дўзах ўтидан асровчи воситадир! Бинобарин, рўза тутган киши ҳақорат сўзларини тилга олмасин, сўзлашганда бақирмасин, бировни масхара қилмасин! Агар бирор киши рўзадор бирлан уришса ёким уни ҳақорат қилса, рўзадор икки бор: «Мен рўзамен», десин! Аллоҳга қасамёд қилиб айтурменким, рўзадорнинг оғзидан келган бўй, Аллоҳ наздида мушк-анбар бўйидан ҳам хушбўйроқдир, чунким Аллоҳ таоло: «Рўзадор мени деб еб-ичмас ва мени деб рўза тутар, бинобарин унинг мукофотини ўзим берғайдирмен ва ҳар бир яхшилиги эвазига мендан ўн баробар мукофот олғусидир», – дейдир».
Райхона.