Қиёматдан аломатку булар бари.
Ношуд фарзанд уриб турса отасини,
Қизлар писанд этмай қўйса онасини,
Уй талашиб судлашишса оға-ини,
Қиёматдан аломатми булар бари?
***
Ароқ сотиш, чўчқа сотиш бўлса ҳалол,
Намоз ўқиш одамларга келса малол,
Нодон-пешво, уламолар бўлса увол,
Қиёматдан аломатми булар бари?
***
Мусулмонлар ким ўзарга уйлар қурса,
Бойлар айшу ишрат қилиб даврон сурса,
Бошқа уйда оч мискинлар йиғлаб турса,
Қиёматдан аломатми булар бари?
***
Уйда аёл эр устидан хоким бўлса,
Оталар жим, хамияти, ори ўлса,
Кўча тунги капалаклар билан тўлса,
Қиёматдан аломатми булар бари?
***
Ёлғон доим ҳақдан устун бўлиб турса,
Хатто имом ҳақиқатдан юзин бурса,
Мусулмонлар дин таг