БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИДАГИ ГЎЗАЛ ЎРНАКЛАР ▪ Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк хулқ соҳиби эканлари Қуйидагича мадҳ этилган:
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٖ (٤)
“Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”. (Қалам сураси, 4-оят).
Ушбу буюк хулқ мўмин-мусулмонлар учун ўрганишлари ва ҳаётларига татбиқ этишлари лозим бўлган гўзал ўрнак ҳисобланади. Уламолар қуйидаги одобларга риоя қилиб уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланган бўлади, деганлар:
1. Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш; 2. Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик; 3. Кечиримли бўлиш; 4. Зиммадаги вазифани бажаришда суст