ФИФА рейтинги. Ўзбекистон ҳамон 88-ўринда
ФИФА расмий сайти бугун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Кучли ўнликда умуман ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Германия ҳамон рейтингда энг юқорида.
Ўзбекистон худди ўтган ойдагидек 88-ўринда бормоқда. Осиё терма жамоалари орасида Ўзбекистон 13-рақамли жамоа бўлиб турибди.