Кетаман, мени зор кутганлар томон,
Гул баргин тўшаган ўрикзорларга.
Топширдим, ўрнимга йиғласин осмон,
Тишимнинг оқига интизорларга, кетаман...
Теракнинг учида варракдай кўнгил,
Ялпизлар жони - ла жонларим туташ.
Ҳей, умрим, сен энди буғдойдай унгил,
Қонга уриб кетди баҳорий оташ....
Мана, товонимда қиқирлар булоқ
Эшигим тагида кутар ариқча.
Хаёллар капалак, қанотлари оқ,
Олам - уйқуга тўйган айиқча....
Ана қояларда сармаст калхатлар,
Тўрғайлар қонидан ичар мусаллас.
Жонга тегиб кетди бебурд карахтлар,
Тириклик ҳар кунинг неъмат, муқаддас....
Нима қилса қилар мени Худойим,
Гулни севган агар гуноҳкор бўлса.
Бу чаман юракни мен ҳам не қилай,
Етмиш томиримда чеч