Кўнглим қолиб кетди баъзи инсонлардан,
Икки юзли кимсалардан асра Аллоҳ!
Жоду қилиб қўрқмайдиган шайтонлардан,
Яратган Раб фақат ўзинг бергин паноҳ!
Ишонишни билмай қолдим ҳеч кимсага,
Дўсту-душман бирдек юзга таққан ниқоб.
Шунча гумон қандай сиғар бир жуссага,
Инониб сир айтганларга ишонч сароб.
Ўзларини ой кўрсатиб қилиб ғийбат,
Гапинг ичдан суғургунча қилар мароқ.
Бир сўзингга қўшиб яна ўнта туҳмат,
Пайтин пойлаб санчиб қолар ортдан пичоқ.
Ақлим хайрон қайдан келар бунча нафрат,
Қайга боқма дили бошқа маддоҳ тўлган.
Ёлғонларни бўртиришиб қават-қават,
Бир сўзлилик бу дунёдан бевақт ўлган.
Қўйишмайди ўз холингга айбинг излаб,
Чарчашмайди тинчлигини бузайин деб.
Битган яраларни яна очиб