Кимдир уйлар, Нима ичиб не ейман? Менчи уйлайман ўлсам, Оллоҳга нима дейман? Гохо харом ютганман, Нафс қўлидан тутганман, Номозни унутганман, Оллоҳга нима дейман? Нафс ортида турганман, Хирс йўлида юрганман, Юзим айбга бурганман, Оллоҳга нима дейман? Шайтон елкамга минса, Ихлос чечагим синса, Бир кун юрагим тинса, Оллоҳга нима дейман? Айбга тўла тўрт ёним, Бўшдир савоб хамёним, Чўғда ёнарми жоним? Оллоҳга нима дейман? Гуноҳларим бир гала, Ҳайрияларим хам чала, Дуойим бе хафсала, Оллоҳга нима дейман? Йиғлар Бомдод, Пешиним, Аср, Шом ва Хуфтоним, Йиғлаётир виждоним, Оллоҳга нима дейман? Подшох билиб боламни, Гох ранжитдим Отамни, Йиғлатдим хам Онамни, Оллоҳга нима дейман? Хушим олди жо