Қуёш қаердадир тоғ ортидан, қаердадир чўл адоғидан, қаердадир асрий музлар орасидан бош кўтаради. Қаердадир дарахт кокилларини ўйнаб, биллурий булоқ сувларига тўйиб олгач, хонадонларга мўралайди. Қаердадир қуриб-қақшаб ётган тиконларни, чанқоқ қум барханларни ялаб ўтиб, одамлар яшайдиган ерларга ошиқади. Қаердадир асрий музликлар орасида паноҳ тополмай, одамзотга дуч келишдан умидини узиб, тезроқ кўз юмишга ошиқади.
Баҳор ҳам шундай. У илиқ шабада нафасида, қалдирғоч қанотида, турналар солган арғимчоқда кириб келиб, ташна кўнгилларга тириклик сувини беради.
Қуёшнинг тонгдаги, айниқса баҳор тонгидаги кўркини кўриш барчага насиб этаверсин.