Бир одам солиҳ кишилардан бирининг олдига келиб: - Ҳар бир гуноҳ учун жазо бор деб эшитганман. Мен Аллоҳга кўп гуноҳу маъсият қилганман, лекин, ҳеч жазоламади-ю? - деди.
Солиҳ киши: -Эй, ўғлим! Балки Аллоҳ сен ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!- деб жавоб қилди. Бояги киши "Қанақасига?!" дея таажжубланди. Солиҳ одам: - Сени гуноҳ-маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими?! - Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юборадиган қилмадими?! - Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими?! - Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими?! - Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими