АЁЛЛАР АРОҚ ИЧСА "Шухрат Шон"
Аламинг келар биров,
Сен учун кафан бичса.
Чидолмасанг керагов,
Аёллар ароқ ичса.
Қалам қош, қизил дудоқ,
Гул яноқ, юпқа томоқ.
Сасиб кетади шундоқ,
Аёллар ароқ ичса.
Бошида гулдор рўмол,
Ярашади дона хол.
Аммо дейсан “Бор йўқол”
Аёллар ароқ ичса.
Юришлар илон изи,
Сузилиб турар кўзи.
Шувутмасмикан юзи?!
Аёллар ароқ ичса.
Ёшидан ўн ёш қари-
Кўринар ичса пари.
Тиржайиб турар эри,
Аёллар ароқ ичса.
Қизигач гул бадани,
Гапида қолмас маъни.
Булғанар бир кун шаъни,
Аёллар ароқ ичса.
Сўнг ўтар сигаретга,
Бўртмачак тошар бетга.
Тепворай дейсан “Кетга”,
Аёллар ароқ ичса.
Кўча-куйда думаллаб,
Ишиб ётса лунжу-лаб.
Осмонлар к