Кўрдим, гуриллади арзон бозоринг, Кун келиб ортига қайтар дунё бу! Бугун менга тегди сенинг озоринг, Сенга ҳам ўз сўзин айтар дунё бу. Бировнинг кўнглини ранжитма бекор, Арқонни узоққа отар дунё бу. Аммо ҳисоботлар фурсати ҳам бор, Шунда дўзохданам баттар дунё бу. Савобу-гуноҳлар битта-битталаб, Ёзиб қўйилажак дафтар дунё бу. Бировнинг қалбини кетсанг тимдалаб, Сени ҳам ямламай ютар дунё бу! Топган мол-давлатинг буюрсин, илло, Истаса бир пулга сотар дунё бу. Хақда ҳато бўлмас, АЛҲАМДУЛИЛЛО, Сендан ҳам, мендан ҳам ортар дунё бу. Дилозор кимсани кечирмас тангрим, Токи Қиёматга қадар, дунё бу. Сенинг зирапчангдан оғриса бағрим, Сенга ханжар бўлиб ботар дунё бу. Йиғлаб ибодат қил ҳар тун тонггач