Сиз севгини ўйин қилманг, ёри борлар, Орқасида бир сўзига зори борлар, Тингланг мени виждони-ю ори борлар, Қўрқмайсизми мухаббатнинг уволидан....? Осмонга тош отса қайтиб, тушар бошга, Парвоналар бўлиб неча қаламқошга, Кундан кунга айланиб сиз бағритошга, Қўрқмайсизми мухаббатнинг уволидан....? Уйингизда гулдан гўзал қаллиқ кутар, Мехир беринг сизга қирқта жонин тутар, Ох чексангиз у сизни деб оғу ютар, Қўрқмайсизми мухаббатнинг уволидан....? Ўзга боғнинг олмасига қилманг хавас, Кулиб боққан жоду кўзлар вафо билмас, Ялтираган хар битта тош, олтин эмас, Қўрқмайсизми мухаббатнинг уволидан....? Бу гапларим сизларга ҳам опам, синглим, Хатойингиз эшитсам гар титрар дилим, Битта боғни обод қилиб я