.....ҚИЗИҚДА (ҳазилроқ)..
Юзлаб одам киради,
Саҳифамга--сайтимга.
Класс босмай кетади,
Биронта ҳам байтимга.
Ўзбегимда бор ахир,
Ёзилмаган бир мақол:
"-Ҳар дўконга кирибсан,
Ҳеч йўғи бир сақич ол!"
Дўстлик таклиф қилади,
Майли, қиламан хавас.
Хар бири бир шеъримга,
Қанийди босса класс.
Дўстларимнинг рўйхати,
Боши ер, охири ойда.
Шеърга қизиқишмаса,
Менга ундан не фойда.
Шеърим ёқмаса агар,
Камчилигини айтсин.
Ёқиб мақтаса магар,
Унга Худодан қайтсин.
Йўқ, йўқ класс босинг деб,
Нега ахир қистайман?
Шунчаки кўпчиликнинг,
Ўқишини истайман.
Мен ўзимни сенсираб,
Дўстларимни сизлайман.
Дўстларнинг дўстларидан,
Муҳлисларим излайман.
Беш юзта дўстдан бешта,
Класс олсамда халос.
Айтингчи ше