Бу дунёнинг ярми рост-у,ярми ёлғон,
Бу дунёнинг ярми қувонч,ярми армон.
Бу дунёнинг ярми инсон,ярми шайтон.
Ярим дилим ярим ойдек тўлармикан,
Ғам – ташвишсиз бир кун яшаб бўлармикан???
Энди ортиқ юрагимни қийнамайман,
У яхши-ю, бу ёмон деб ўйламайман.
Иғвогарлар ғийбатини тингламайман,
Агар ўлсам, кимдир эслаб йиғлармикан,
Бирор дўстим эшик қоқиб йўқлармикан???
Бу дунёнинг ярми висол,ярми ҳижрон,
Бу дунёнинг ярми бахтли,ярми сарсон.
Бу дунёнинг ярми вайрон,ярми бўстон.
Ҳаёт дардим бир кун бахтга улармикан,
Сабр этсам,ғам девори қулармикан???
Билолмадим қайда азоб,қайда роҳат,
Наҳот битмас,дилдаги минг бир жароҳат.
На-да қийноқ,на-да роҳат бу аросат,
Йўлларимни бахт қасри