Орамизда куп хали ориятли одамлар, Жигарингданда якин окибатли одамлар. Гул умрин халол безар, толийи накшин ёзар, икки дунёси гузал, охиратли одамлар. Хаёт хам бир иморат, курашмокдан иборат, Мехнатидан бахт топар, диёнатли одамлар. Орамизда куп хали, саховатли одамлар, адолатли одамлар, заковатли одамлар. Кунгил ёнган шамчирок, бир кун учади бирок, ортида колдирар бог, халоватли одамлар. Хар кадами минг хикмат, хар сухбати минг бир бахт, борлиги минг бир давлат, хосиятли одамлар. Билмайди ёлгон риё, ёлгонга бокмас киё, Жаннатдан келган гуё, фариштали одамлар. Орамизда куп хали, саодатли одамлар. Арзир жонинг бергали садокатли одамлар. Кимдир замин бошка дер, келажак гамини ер, шукур бугун