100 минг сўмлик купюра чиқарилади Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов айтишича 2018 йил давомида йирикроқ номиналдаги банкнотани муомалага чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, ўрнатилган тартибга кўра, банкноталар намуналари ва уларнинг дизайнлари Олий Мажлис Сенати Кенгаши билан мувофиқликда Марказий банк томонидан тасдиқланиши, янги купюрани чиқариш бир қатор ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни талаб қилиши таъкидланади. Марказий банк айни пайтда янги купюралар чиқарилиши аниқ санасини маълум қила олмаслиги таъкидлаган. Муддатлар аниқланганда, мазкур маълумот Марказий банк расмий сайтига жойлаштирилади. https://play.google.com/store/apps/details?id=com.devoffer.