__Сўрашади мендан баъзилар,__Қиёмат кун қай замон келар?__Хадисларда бордир кўп сўзлар,__Ундан олдин аломат бўлар.__Одамларда қолмас оқибат,__Аёлларда хаё хам қолмас.__Омонатга бўлар хиёнат!!!__Яхшиликка дуо хам олмас.__Тарозидан уришлар бўлар,__Яхшиларнинг устидан кулар.__Бенамозлар дунёга тўлар,__Ширк келтириб яшашар улар!!__Ота она қаровсиз қолар,__Номард ўгил мол дунё йигар.__Ёри учун совгалар олар,__Унутади қон қардош жигар.__Эркак қолиб аёл кўчада,__Фарзандларин боқиб юради.__Эри бўлса ховли дачада,__Ўзгасининг кўнглин олади.__Баъзилари Аллохни билмас,__Сигинишар қабр тошига!!!__Хатто Қурон тиловат қилмас,__Чўкиб борар ўз кўз, ёшига.__Халол туриб харомни ютар,__Шайтон изин кўз юмиб бос